Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида видеоселектор ўтказмоқда: “Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган. Қани унинг отаси?”

Айни чоғда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Тошкент вилоят ҳокимияти матбуот хизмати бераётган маълумотга кўра, йиғилиш жуда қаттиқ танқидий руҳда ўтмоқда.

Йиғилиш кескин танқидий руҳда бошланди... Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда...

Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлади.

- Қани илм, қани ташаббус, қани янгилик?

- Навоий вилояти 100 фоиз кластерга ўтган. Вилоятда қишлоқ хўжалиги жуда танг аҳволда.

- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ҳоким раис бўлмайди. Депутатларга 2 йилда катта имкониятлар бердим. Фақат қўл кўтаради. Раҳбар ватанпарвар бўлиши керак, халқпарвар бўлиши керак! Қайси биринглар халқни яхши кўрасизлар?

- Хатони кечираман, хиёнатни кечирмайман. Пора олдими, тамом, у қамалади.

- Мен бугун таклиф эшитгани келганман. Менга мақтов керакмас.

- Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган. Қани унинг отаси? Қизнинг ота-онаси қаерда?

- Бирорта нуроний йўқ! Аччиқ-аччиқ гап айтинглар. Уларни Ватанга обкелишнинг ўзи бўлгани йўқ.

- Фақат қарсак, қарсак, ура-ура...

- Бирорта шоир чиқмади: Уйғонайлик энди, деб...

- Уят бўлса ҳам айтиш керак, 156 нафар Сурияга кетганлар нима учун кетган? Кимни излаб кетган? Тан олиш керак, биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган!

- Мен конституцияга кўра, уларга чора кўришим керак аслида. Лекин, мен ундай қилмайман. Чунки, улар ўзбек, бизнинг Ватандошларимиз!..

- Уларни Ватанга олиб келиш азоб бўлди. Жуда оғир бўлди. Биз ҳаммамиз бу ҳолатни чуқур ўйлашимиз керак...

- Маданият ва спорт ишлари вазирлигида 12 киши ишларди. Бахшилар йўқ бўлиб кетарди фестивал ўтказмаганимизда. Шаҳрисабзда мақом фестивалини ўтказдик. Санъатни севаман, деган мақомни тинглаши керак!

- Нима эмиш: бахшиларни тўйга айтгани ор қилармиш.

- Уят! Уят! Уят!

- Иккита ашула айтади - хизмат курсатган артист.

- Ўзининг маърифати, маънавияти билан хизмат кўрсатиши керак...

- Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Бўка...

- Аҳоли яшаш шароити республикага нисбатан 3 баравар кам.

- Вилоятда 121 минг киши ишсиз, 117 минг киши хорижда - ишлагани кетган, 137 минг ёш иқтисодий оғир аҳволда.

- 117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Онаси ҳар куни боласини дуо қилмагани учун биздан розими?

- Нуронийлар гапирмайди. «Бағрикенгмиз, бағрикенгмиз...»

- Гапиринглар. Аччиқ-аччиқ қилиб гапиринглар,  – деган Президент.

Йиғилишда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот Республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.