Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президент топшириғидан сўнг Қорақалпоғистонда қолипли нон 1500 сўмдан сотилмоқда

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси ва айрим вилоятлардаги қолипли нон нархини ўрганиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилган эди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида қолипли нон 2500 сўмдан сотилаётгани тўғрисидаги хабарга Қорақалпоғистон Республикаси мутасадди раҳбарлари бефарқ қарамаган ҳолда бутун республика ҳудудида қолипли нон нархини 1500 сўмдан сотилиши назоратини қўлга олишди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида ун ва нон маҳсулотлари нархининг назорати йўлга қўйилишини кутиб қоламиз.