Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қалбаки 100 АҚШ долларини алмаштирмоқчи бўлган талабага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов қалбаки пул тайёрлаш ва уни ўтказиш жинояти юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2019 йил 7 октябрда "Миллий банк"нинг Миробод тумани филиалига фуқаро М.Н. (1998 йилда туғилган, талаба) 100 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулни айирбошлаш учун топширганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 16 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими томонидан фуқаро М.Н.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.