Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қашқадарёда бир оиланинг 7 нафар аъзоси помидор-бодринг консервасидан заҳарланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 6 кишидан иборат оила ва уларнинг яқин қариндоши иштирокида оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унга кўра, 2019 йил 12 ноябрь куни Чироқчи туманининг Лангар маҳалласида яшовчи Н.Ҳусанов (1981 йилда туғилган), турмуш ўртоғи Ю.Усмонова (1982 йилда туғилган), фарзандлари А.Толипов (2006 йилда туғилган), Ф.Толипова (2010 йилда туғилган), Х.Толипов (2010 йилда туғилган), Т.Толипов (2014 йилда туғилган) ва жияни Л.Толиповалар (2014 йилда туғилган) кечки овқатга уй шароитида тайёрланиб, шиша идишга қадоқланган помидор ва бодринг аралашмали салат консервасидан заҳарланган ҳолати бўйича шифохонага мурожаат қилинган.

Ҳозирда Н.Ҳусановнинг аҳволи оғир, А.Толиповнинг аҳволи ўрта-оғир, қолган беморларнинг аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.