Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қаттиқ совуқдан кейин экинларни "шок" ҳолатдан олиб чиқиш учун нима қилиш керак?

Айни вақтда кузатилаётган совуқ ҳаво 20 февралгача давом этиши айтилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, тизимдаги илмий тадқиқот институтлари олимлари томонидан тўқсонбости усулидаги пиёз ва бошқа экинларни совуқдан асраш учун зарур агротехник тадбирларни ўтказиш юзасидан илмий тавсиялар ишлаб чиқилиб, жойларга юборилган.

"Қисқа муддатли совуқ кунлар бўлиб ўтгандан сўнг, сабзавот экинларини «стресс» ва «шок» ҳолатидан олиб чиқиш учун қуйидаги агротехник тадбирлар амалга оширилади: биринчидан, ўсимликни қўшимча озиқлантиришга катта эътибор қаратиш лозим, бунда турли микроэлемент, аминокислоталарга бой препаратлар (Виусид, Биотрас сингари таркибида бор элементи мавжуд бўлган озуқалар) билан баргидан озиқлантириш яхши самара беради.

Иккинчидан, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнини тезлаштириш мақсадида азотли ўғитлар билан озиқлантириш зарур. Бунда тез таъсир этувчи (сульфат аммония) минерал ўғитлардан фойдаланилади.

Учинчидан, ҳаво ҳарорати ўсимлик учун паст бўлса, эгат устини симбағаз усулида шаффоф плёнка билан вақтинча ёпиб туриш мақсадга мувофиқ.

Тўртинчидан, барча агротехник тадбирларни интенсив усулда, қисқа муддатларда амалга ошириш, тупроқ намлигини сақлаб туриш учун суғориш лозим", дейилади вазирлик хабарида.