Қайси мамлакатларда аёллар ҳарбий хизматга чақирилади?
Норвегия
Норвегия қуролли кучларидаги аёллар мақомибилан фахрланади. Дунёдаги биринчи аёлнорвегиялик сув ости кемаси капитанлигини 1992 йилда эгаллаган. БМТ армиясининг биринчи аёлқўмондони ва ҳаво кучларининг биринчи“лашкарбоши”си ҳам Норвегия фуқароси. Улардаҳар икки жинсдаги 19 ёшдан 45 ёшгача бўлганфуқаролар ҳарбий хизматга чақирилади.Аёлларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилишимамлакатдаги гендер тенглигини намоён қилиш учун жорий этилмаган. Чақирилувчилар қатъий мезонлар асосида танлаб олинади.
Швеция

Швеция фуқароларининг жинсидан қатъийназар мажбурий ҳарбий хизматни жорий этгандавлатлар сафида. 2010 йилда давлатда мажбурий ҳарбий хизматдан воз кечилди ва бекор қилинганқарор 7 йилдан сўнг, гендер-нейтрал шаклда қайтатикланди.
Финляндия

Финляндиялик аёлларга 1995 йилдан қуролликучларда хизмат қилишга рухсат берилган. Мамлакатда 18 ёшга кирган эркакларнинг хизматқилишлари шарт бўлса, аёлларга хизмат ихтиёрий,бироқ ҳамма ҳам қабул қилинмайди. Ариза берган аёллар тиббий кўрикдан ўтиши лозим. Ҳозирги кунда Финляндия армиясининг тахминан 2,5 фоизини аёллар ташкил қилади. Лекинмамлакатдаги аёл аскарларнинг тахминан 70 фоизиофицерлик тайёргарлигидан ўтади.
Ҳиндистон

Ҳинд аёллари 1992 йилдан бери армияда.Жумладан, офицер сифатида хизмат қилиш ҳуқуқига эга. Бугунги кунда 1,4 миллионликҲиндистон армиясининг жуда кам фоизини (атиги0,56) аёллар ташкил қилади. Бунинг сабаблари бор.Биринчидан, шартномалар эркаклар ва аёллар учунтурлича. Олий суднинг қарори бўйича аёлларшартномалари атиги беш йилга тузилади ва кўп ҳолларда узайтирилмайди. Армияда 14 йилданортиқ хизмат қилган аёллар гўё соғлиғи сабаблиҳарбий хизматга лаёқатсиз, деб баҳоланади.Иккинчидан, 2020 йилда Ҳиндистон армияси илгари фақат шифокор, адвокат ва ёрдамчи ходимлар сифатида хизмат қилиши мумкин бўлганаёлларга жанговар лавозимларда хизмат қилишга рухсат беришни таклиф қилди. Бироқ ҳукумат расмийлари эркак аскарлар руҳий жиҳатдан тайёр эмаслиги сабабли улар аёлларни ўз сафларига қабул қилиши қийинлигини айтиб, рад жавобини берди.Бундай хизмат «аёлларнинг оилавий бурчлари»ни бажаришига тўсқинлик қилиши рўкач қилинди.Шундай бўлса-да, аёлларга ҳарбий полицияда хизмат қилишга рухсат берилган.
Германия
Германия 2001 йилда аёлларга жанговарлавозимларда хизмат қилишга рухсат берган. Унгача аёллар асосан шифокор ва ҳарбийоркестрларда ишлаган. Ҳарбий ҳаракатларга қатнашиш имконияти учун улар суд орқаликурашишлари керак бўлди. Аммо аёл аскарлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Бугунги кундаГермания армиясида 23 мингдан ортиқ аёл хизматқилади.
АҚШ
2014 йилдан буён АҚШда аёлларга қуролли кучларнинг барча бўлинмаларида хизмат қилишларига рухсат берилган ва улар барча ходимларнинг ўртача 16 фоизини ташкил қилади (шундан 8 фоизи десантчилар, 19 фоизи ҳарбий ҳаво кучлари). Лекин фақат 6 фоиз қўмондонлик лавозимларига эришади. Қандай бўлса-да, бу армиядаги аёлларнинг рекорд сони.
БАА

Гарчи, бу ҳали ҳам ватандошлар орасидаҳайратга сабаб бўлаётган бўлса-да, БирлашганАраб Амирликлари армиясида ота-оналарнингрозилиги билан 18 ва ундан катта ёшдаги қизларҳарб ишида тўққиз ой хизмат қилишлари мумкин.
Австралия

2011 йил сентябрь ойидан буён аёлларАвстралия мудофаа кучларидаги исталганлавозимга, жумладан, жанговар лавозимларгадаъвогарлик қилиши мумкин. Сидней университети маълумотларига кўра, аёллармамлакат армиясининг 14 фоизини ташкил қилади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.