Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қидирувдан кейин "тошбағир ота" топилди

Хабарингиз бор, бугун ижтимоий тармоқларда номаълум эркакнинг икки нафар ёш болага нисбатан қўпол муносабатда бўлаётганлиги ҳақидаги видео юзасидан мурожаат жойланган эди.

Тасвирдаги эркак шу йил 15 январь куни Наманган вилояти, Чуст шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган С.П. эканлиги аниқланди.

Фуқаро С.П. вояга етмаган фарзандларини ташлаб Россия Федерациясига кетиб қолган турмуш ўртоғини қайтариш мақсадида ўзи видеога олганлиги ва турмуш ўртоғига юборганлиги, видео турмуш ўртоғи томонидан ижтимоий тармоқларга тарқатилганлигини маълум қилган.

Фуқаро С.П. қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, ушбу ҳолат юртдошларимиз орасида шов-шувга ва уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганлиги учун кечирим сўраган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, айни вақтда Чуст тумани ИИБ томонидан ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Шу ўринда, ҳолатга ойдинлик киритишда кўмаклашган юртдошларимизга Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти миннатдорчилик билдирган.