Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистон ва Тожикистон умумий чегара тўғрисида келишиб олди

Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари чегаранинг умумий участкасининг 24 километрдан ортиқ чизиғини келишиб олди.

Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар тарқатган.

Хабарга кўра, Тожикистонда ўтган учрашувда икки давлат Топографик ишчи гуруҳлари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 24,01 этиб белгилашга келишишган.

Шу билан бирга “Қирғизистон Республикаси ҳудудида ўтадиган навбатдаги йиғилишда” қолган йўналишларни тавсифлаш устида ишлашни давом эттириш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, бугунги кунда Қирғизистон Тожикистондан ташқари барча қўшни давлатлар билан давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш жараёнини якунлаган.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг узунлиги қарийб 980 км. 2002 йилнинг декабрь ойидан бошлаб уни делимитация қилиш (давлат чегарасини унинг ўтиш жойини тавсифлаш ва харитада чизиш) бўйича музокаралар давом этмоқда.