Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистонда Атамбаевнинг мулкларини хатлаш бошланди

Қирғизистонда суд ҳукмига кўра, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг мол-мулклари, жумладан, «Апрель» телеканали ва «Медиа-Форум» АЖ хатланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Бишкекдаги «Медиа-Форум» биносида Атамбаев асос солган Социал-демократлар партияси штаб-квартираси ва «Апрель» телеканали студияси жойлашган.

Канал собиқ президентнинг Бишкекдан 20 километр узоқда бўлган Қўйтош қишлоғидаги уйига уюштирилган ҳужумни ёритган. «Апрель»да эфирга узатиш тўхтатиб қўйилгандан кейин журналистлар воқеани интернет орқали намойиш этишда давом этган.

Терговчилар Атамбаев тарафдорлари, жумладан, парламент депутатларини ҳам сўроқ қилиш ниятида. Собиқ президентнинг ўғли Сейитбек Атамбаев ҳам сўроқ қилиш учун ИИВга олиб келинган.