Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистонда «Кемпир-Обод» сув омборининг берилишига қарши митинг бўлиб ўтди

"Кеча Куршаб қишлоғида оммавий митинг бўлиб ўтди. Мингга яқин одам йиғилди. Ҳозир вазият барқарор", дея хабар берди РИА Новостига республиканинг Ўш вилояти Ўзган тумани маъмурияти вакили.

Унга кўра, намойишчилар «Кемпир-Обод» (Андижон) сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиқди. Қарор март ойида қирғиз ва ўзбек томонлари ўртасида чегараларни делимитация (давлат чегарасининг ўтиш тавсифини аниқлаш ва тузилган шартномага мувофиқ харитага киритиш) ва демаркация (чегараларни белги билан белгилаш) қилиш бўйича музокаралар пайтида қабул қилинди.

"Халқ бу қарордан норози бўлди. Улар қирғиз қишлоқлари сувсиз қолишидан қўрқишади", дея изоҳ берди маъмурият.

Якшанба куни чегараларни делимитация қилиш бўйича давлат комиссиясининг раҳбари, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев намойишчилар билан учрашди. Ташиев йиғилганларни чегара масаласида чегараолди ҳудудлари аҳолиси фикри инобатга олинишига ишонтирди.

Ташиев 26 март куни Қирғизистон ва Ўзбекистон баҳсли чегара участкалари бўйича барча масалаларни ўзаро манфаатли асосда ҳал қилинганини айтди. Унга кўра, «Кемпир-Обод» (Андижон) сув омбори майдони келишувга эришилган ҳудудлар қаторига киради. Қирғизистон фуқароларига омбор сувидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этиш шарти билан тўғон ва Шалихансай каналининг чап қирғоғини Ўзбекистон ҳудудида қолдиришга қарор қилинган эди. Шунингдек, делегатлар баҳсли бўлган Баястан, Савай, Ункар-Тоо, Белес, Гавасай ҳудудларини Қирғизистонга қолдиришга келишиб олишган. Ҳаммаси бўлиб, махсус хизматлар маълумотларига кўра, 8 минг гектардан ортиқ баҳсли ерлар Қирғизистонга тегишли бўлиши керак.

Ўшандан бери Қирғизистоннинг чегара ҳудудларида чегара комиссиясининг қароридан бир қатор кичик норозилик митинглар бўлиб ўтди: одамлар у ёки бу қисмнинг Ўзбекистонга ўтишига қарши. Мамлакат расмийлари аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда, республиканинг чегараларни делимитациялаш позицияси тушунтирилмоқда.