Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистонда собиқ президент Акаевга нисбатан жиноий иш тўхтатилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаевга нисбатан “Қумтор” лойиҳасини амалга ошириш бўйича жиноий иш тугатилди, деб хабар берди “Интерфакс” агентлигига мамлакат Бош прокуратурасида.

“Асқар Акаевга нисбатан жиноий таъқиб шахсни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича даъво муддати ўтгани муносабати билан тугатилди”, — деди Бош прокуратура вакили.

“Қумтор” конини ўзлаштириш билан боғлиқ жиноий иш доирасида Акаевга нисбатан мансаб ёки хизмат ваколатини суиистеъмол қилишда иштирок этганлик, 1992 йилда “ Cameco” билан бош келишувни тузиш ва 2003 йилда “Қумтор” лойиҳасини қайта тузиш эпизодларига бепарволик қилганлик айби қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Акаев бошқа собиқ юқори мартабали амалдорлар қатори "Қумтор" лойиҳаси бўйича бош келишувни тузишдаги коррупция учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эди.

2005 йилда ҳукумат алмашганидан кейин мамлакатни тарк этган Акаев 2021 йил август ва декабрь ойларида Бишкекка ташриф буюрган эди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқдан кейин у қўйиб юборилган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Акаев жиноятда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва тергов билан фаол ҳамкорлик қилган.

Қирғизистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 1992 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда "Кыргызалтын" ОАЖнинг айрим мансабдор шахслари ва раҳбарияти Канаданинг Cameco, Centerra Gold Inc. ва "Kumtor Opereyting Kompani" ва "Kumtor Gold Kompani" ЁАЖ вакиллари билан ноқонуний йўл билан моддий манфаатни кўзлаб “Қумтор” олтин конини ўзлаштириш бўйича ноқонуний ва барқарор муносабатлар ўрнатган.