Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистондаги тўқнашувларда жабрланганлар сони 136 кишига етди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олишдаги операция жараёнида 136 киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новостига республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“2019 йил 7, 8 ва 9 август кунлари 136 нафар жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди”, - дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, улардан 109 киши тиббий муассасаларга мурожаат қилишган, 27 киши Кой-Таш қишлоғида тиббий ёрдам олган. Ҳозирда 14 нафар жабрланувчи тиббий муассасаларда даволанишни давом эттирмоқдалар. Улардан 13 нафарининг аҳволи барқарор. Бошидан жароҳат олган Қирғизистон ички ишлар бошқармасининг Чуй вилоятидаги бош бошқармаси бошлиғи Самат Курматкулов ҳали ҳам оғир аҳволда, комада.

Чоршанба куни кечқурун Қирғизистон махсус хизматлари Атамбаевни пойтахтдан 20 километр нарида жойлашган Кой-Тош қишлоғидаги қароргоҳида ҳибсга олиш бўйича операцияни бошлади.

Улар собиқ раҳбарнинг тарафдорларига қарши махсус жиҳозлардан фойдаланишган.

Атамбаевнинг тарафдорлари ўт очишди. Собиқ президентни ҳибсга олишнинг иложи бўлмади. Атамбаев тарафдорларини 6 махсус кучлар аскарлари қўлга олишган. Пайшанба куни тарафдорлар ва куч ишлатар кучлар ўртасида тўқнашувлар қайта бошланди. Тўқнашувлар жума куни эрталабгача давом этди, гарчи собиқ президент ўзи пайшанба куни кечқурун куч ишлатар тузилмаларга таслим бўлган бўлса ҳам.

Қирғизистонда социал-демократлар партиясининг раҳбари Атамбаев 2017 йилда президент сайлови натижасида ҳокимиятни ўзининг вориси ва энг яқин иттифоқчиси Сооронбай Жээнбековга топширганди. Аммо кўп ўтмай собиқ президент жамоаси аъзоларига қарши жиноий иш қўзғатилди. Атамбаевнинг ўзи собиқ президент мақомидан маҳрум қилинган ва қатор жиноятларда айбланмоқда. Собиқ давлат раҳбари унинг шерикларига қарши барча айбловлар сиёсий характерга эга эканлигини бир неча бор таъкидлаган.