Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қизининг шаънини пулламоқчи бўлган “товламачи она” ушланди

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани бўйича ИИБ бошлиғи номига 46 ёшли фуқаро Шавкат У. ариза билан мурожаат қилди.

Унда 45 ёшли Зулфия А. қизи Мадина Р. билан унинг ўғли Достон У. ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги эвазига 600 АҚШ доллари пул талаб қилиб, 480 АҚШ доллар ва 1 050 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олганидан сўнг яна унга 500 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, 2021 йилнинг 15 март куни соат 13:00 ларда Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати олдида Зулфия А., қизи Мадина Р. билан ушбу пулларни Шавкат У.дан олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Зулфия А. ва Мадина Р.ларга нисбатан  Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.