Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қобулдаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди

Қобулдаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 нафарга етди. Бу ҳақда TOLO News телеканали Афғонистон Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Яна 119 нафар киши жароҳат олди. Маълум бўлишича, яраланганлар ва жароҳат олганларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари.

Портлаш кеча Green Village комплекси яқинида, бир қатор хорижий компаниялар қаршисида, PD9 ҳудудида содир бўлган. Таъкидланишича, бомба ўрнатилган машина портлаган.

Толибон жангарилари теракт учун жавобгарликни ўз зиммаларига олган, ҳужумнинг мақсади чет эл кучлари бўлганини билдирган.