Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қомусим (қўшиқ аудио)

Бахтли ҳаёт кафолати у,
Аждодларим ҳидояти у,
Иқбол ҳадя айлагай мангу,
Яратганнинг шафоати у -
Қуёш каби Қомусим менинг
Эрким, бахтим, номусим менинг.

Посбон бизга ҳар дам, ҳар нафас,
Бизга дунё айлайди ҳавас,
Бизга ғаним сира йўламас,
Тилда доим янграйди шу сас:
Қуёш каби Қомусим менинг
Эрким, бахтим, номусим менинг.

Ҳар сатрида меҳр, сеҳр бор,
Адолатга метин пойдевор,
Кеча-кундуз қилгум ифтихор,
Бундай китоб боқий, барқарор,
Қуёш каби Қомусим менинг
Эрким, бахтим, номусим менинг.

Шукр, тинчдир тиниқ осмоним,
Кафолатда дину иймоним,
Бош китобим-посбоним маним,
Шундан обод юртим, Ватаним,
Қуёш каби Қомусим менинг
Эрким, бахтим, номусим менинг.

Эркли элнинг эркли китоби,
Тақдиримнинг нурли офтоби,
Онамдайин ҳар битта боби,
Шундан жўшқин ҳофиз рубоби -
Қуёш каби Қомусим менинг
Эрким, бахтим, номусим менинг.

Бугун равон мен юрар йўлим,
Илм олар қизиму ўғлим,
Шукронада дуогўй элим,
Кўксимдадир доимо қўлим –
Қуёш каби Қомусим менинг
Эрким, бахтим, номусим менинг!

Фармон ТОШЕВ.
2016 йил, 20 ноябрь.