Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўқонда барпо этилган “Самарқанд”да кулолчилик ва ёғоч ўймакорлик маҳсулотлари барчанинг эътиборини тортмоқда

Қўқон шаҳрида ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида самарқандликлар муносиб иштирок этмоқда.

Самарқандга ажратилган ҳудудда Регистон мажмуаси, ҳунармандлар устахоналари ва расталари барпо этилди. Уста Мансур Асадов томонидан ишланган айвон, хонтахта, эшик каби ёғоч ўймакорлиги маҳсулотларидан декорация яратишда фойдаланилди.

Фестивалда вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан миллий анънана ва тарихимизни ўзида акс эттирган «Самарқанднома» асари намойиш этилиб, театр актёрлари томонидан Амир Темур сиймоси гавлантирилди. Ургутнинг «Бешқарсак» фольклор-этнографик жамоаси томонидан ижро этилган лапар ва халқ қўшиқлари, айниқса, нонлар ва ҳолвалар учун ажратилган жойда ташкил этилган чойхона нафақат хорижлик сайёҳлар, балки водийликларда ҳам катта таассурот қолдирди.

Фестиваль доирасидаги тадбирларда вилоятимизнинг 90 нафарга яқин ҳунармандлари ўзлари тайёрлаган 15 турдаги маҳсулотларни намойиш этмоқда.

Хуршид ГАДОЕВ.