Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қорабоғда кенг кўламли жанговар ҳаракатлар давом этмоқда

Бу ҳақда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси президенти матбуот котиби Ваграм Погосян маълум қилди.

“Қорабоғдаги Гадрут шаҳри ҳудудида кенг кўламли жанговар ҳаракатлар давом этмоқда. Ўз диққатини мазкур йўналишга қаратган душман, катта куч билан шаҳарга ёриб киришга ўринмоқда. Мудофаа қўшини ҳар қарич ер учун кураш олиб бормоқда”, таъкидлади у.

9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси, Москвада ўн соат давом этган  Арманистон, Озарбайжон ва Россия ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги музокаралар якунига етди. Музокаралар хулосасига кўра, Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга келишганди. Бироқ сулҳ талаблари амал қилишни бошлаганидан 1 соат ўтар-ўтмас иккала томон бир бирини сулҳ талабларини бузганликда айблади.