Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ташкил этилди

Президентнинг “Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Оролбўйи минтақаси учун тиббиёт соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар ташкил этилди:

* Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институти;

* Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси.

Узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институт фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистоннинг ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида амалга оширилади.

Институт клиникаси муассиси институт ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти институт томонидан мувофиқлаштирилади.

Институт ва институт клиникаси – юридик шахс мақомига эга бўлган, тегишлича давлат ОТМси ва давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

Институт клиникаси бош шифокори яширин овоз бериш йўли орқали институт илмий Кенгашининг тақдимномасига кўра, соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.