Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қорасув – дурдона шаҳарнинг замонавий массиви

Бугун бу фикрга кўпчилик қўшилиши табиий. Зеро, кейинги 3-4 йилда ҳудудда улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Бошқа ижтимоий соҳаларни қўя туринг, фақатгина аҳоли яшаш хонадонларининг ўзи массивни шаҳар ичидаги шаҳарга айлантирди.

Бу ерда “Ўзшаҳарқурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан жами 45 та 7 қаватли ва 3 та 16 қаватли уй-жой қурилди. Бундан ташқари, “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси бунёдкорлари 34 та 5 қаватли уй-жой барпо этишди.
Ҳудуддаги энг катта қурилишни “Агромир Билдингс” масъулияти чекланган жамияти амалга оширмоқда. Корхона қурувчилари тиклаган 65 та 12 ва 16 қаватли турар жой бинолари 3500 хонадонга мўжалланган.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги “Капитал қурилиш дирекцияси” ДК томонидан 5 та 9 қаватли (364 та хонадонлар) турар жой бинолари қурилмоқда.
Мазкур ҳудудда тегишли дастурлар доирасида 7 та 16 қаватли, 2 та 25 қаватли уй-жой, футбол академияси биноси, маданият ва истироҳат боғи, бошқа савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Замонавий массивда бунёдкорлик ишлари шу билан тўхтаб қолмайди. Негаки, Самарқанд шаҳрининг Ширин маҳалласи - собиқ Рофе Ҳамроев жамоа хўжалиги ҳудудидаги 210 гектар майдонда кўп қаватли турар жой бинолари, туристик ва кўнгилочар мажмуалар барпо этиш белгиланган.
Янги уй-жойлар қуриш билан бирга ҳудуд аҳолисига зарур даромад манбаларини яратиш, молиявий қийналган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳам доимий эътибор марказида бўлмоқда.