Қўшработ тумани ҳокимига нисбатан ҳайфсан эълон қилинди
- 04.09.2024 20:50
- 52
- Самарқанд
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қўшработ тумани ҳокимининг айрим ходимларни ҳақорат қилганлиги юзасидан аудио ёзув тарқалган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан муносабат билдирилди.
“Интернет тармоғида Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоевнинг айрим ходимларни ҳақорат қилганлиги юзасидан аудио ёзув эълон қилинди. Мазкур ҳолатга вилоят ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан аниқлик киритилди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан Қўшработ тумани ҳокими Шакарбоев Дилшод Давроновичга нисбатан «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Теглар:
Қўшработ тумани ҳокими