Қўшработда 108,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахсга нисбатан жиноят иши очилди
- 30.11.2023 13:41
- 219
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда фуқаро Ш.Р. “Урганжи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги умумий фойдаланишда бўлган электр тармоғига қўлбола усулда ясалган бурғулаш ускунасини ўғрилик йўли билан улаб, жами 108,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.