Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработда чақмоқ таъсирида ёниб кетган 100 ёшдан ошган тут дарахти сақлаб қолинди

28 март куни Қўшработ тумани Қийқим маҳалласи аҳолиси ҳудуддаги 100 ёшдан ошган тут дарахти ёнаётганлиги ҳақида туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекциясига мурожаат қилган.

Натижада инспекциянинг давлат инспекторлари тезкор тартибда ҳолатни жойига бориб ўрганиш мақсадида етиб борди. Мазкур тут дарахти чақмоқ уриши оқибатида ёнганлиги маълум бўлди.

Аҳоли кўмаги ва туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги ходимлари ёрдамида ёнғин тезда бартараф этилди.

Айни пайтда, ўз вақтида қилинган ҳаракат туфайли бир асрдан ошган ушбу тут дарахти сақлаб колинди.

Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.