Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработда фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди

Ўқув машғулотида фавқулодда вазиятларда хабар бериш, улар содир бўлганда бирламчи вазифаларни амалга ошириш, оқибатларини бартараф этишга ихтисослашган механизациялаштирилган отрядларнинг ҳаракатланиш шайлиги синовдан ўтказилди.

Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги биринчи тиббий ёрдам отрядини ёйиш ва кўп сонли жабрланганларни қабул қилиш, ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, “COVID-19” тарқалишининг олдини олиш, талафот кўрган бинодан жабрланганларни қидириб топиш ва хавфсиз ҳудудга кўчириш каби амалий тадбирлар намойиш этилди.