Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработда фермер хўжалигига қарашли ерни 25 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўшработ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Т. ҳудуддаги “О.” фермер хўжалигига қарашли 13 сотих ер майдонини фуқаро О.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини уй-жой қуриш учун 25 млн сўмга сотишга келишиб, 2 000 АҚШ доллари ва 4,9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.