Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработда истиқлол шодиёнаси мусиқали фаввора олдида бўлиб ўтади

Туман бюджетидан ажратилган 1,1 миллиард сўм маблағ эвазига туман маданият ва истироҳат боғида барпо этилган фаввора мустақиллик байрами муносабати билан ишга туширилади.

Байрамнинг асосий тадбирлари 2200 кишилик амфитеатрда бўлиб ўтади.

Қўшработ туман ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, истиқлол шодиёналарининг асосий тадбирлари ўтказиладиган маданият ва истироҳат боғида қарийб 3,5 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилган. Хусусан, йўлкаларга бетон плиталар ётқизилган. Ранг-баранг гуллар ва кўп йиллик дарахт кўчатлари ўтқазилган.

Бундан ташқари, боғда замонавий павильон ишга туширилди. Тадбиркорлар томонидан турли аттракцион ва ўйин автоматлари ўрнатилиши режалаштирилган.