Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработда нарх-навони ким назорат қилади?

Аввалги куни телеграм каналимизда Қўшработ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган, “Коронавирус васвасаси Қўшработ бозорларига таъсир ўтказолмайди” тагхати билан туман бозорларидаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан видеолавҳа эълон қилгандик.

Бугун эса @zarafshonbot манзилимизга туманнинг Зармитан қўрғонида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди:

“Бизда бозорларда картошка 4-5 минг бўлиб кетди. Унни-ку айтмаса ҳам бўлади... Оддий 1000 сўмга ҳам арзимайдиган ниқоблар дорихонада 3500 сўмдан сотиляпти. Буларни ким назорат қилади?”.