Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда президентлик учун сайловларда қатнашадиган илк расмий номзоднинг номи аниқ бўлди

"Улы Дала Кырандары"  ("Орлы великой степи" рус. "Буюк дала бургутлари",ўзб.) Республика жамоат ҳаракати Қозоғистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига ўз расмий номзодини кўрсатди.

Садибек Тугел - президентлик сайловида қатнашадиган биринчи расмий номзод бўлди ва бу ҳақда Марказий Сайлов комиссиясига унинг ҳужжатлари топширилди.

Бу ҳақда vesti.ru хабар бераяпти.

Садибек Тугел 64 ёшда. У айни дамда Миллий спорт турлари федерацияси вице-президенти, Казанат журналининг бош муҳаррири ва Ёзувчилар Миллий уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

20 март куни кутилмаганда Қозоғистонни салкам 30 йил бошқарган мамлакат президенти Н. Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилди. Шундан сўнг мамлакат раҳбарлиги вақтинчалик парламент спикени Қосим-Жўмарт Тоқаевга ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда президентлик сайлови 2019 йил, 9 июнь куни бўлиб ўтади.