Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистондаги энг йирик нефть конида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

Атирау вилояти ҳудудида жойлашган "Тенгиз" нефть-газ конидаги портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлди, уч нафар киши яраланди, деб хабар берди Атирау вилояти полиция бошқармаси.
Портлаш бугун, 6 июль куни эрталаб Жылый туманида содир бўлган.

Воқеа юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Тенгизшевройл» компанияси томонидан ўзлаштирилаётган "Тенгиз" нефть-газ кони Қозоғистондаги энг йирик конлардан бири бўлиб, нефть захиралари 3,2 миллиард тоннани ташкил этади.
Компания ҳозирда Тенгиздаги ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда, якунланиши 2023 йилга мўлжалланган лойиҳа қиймати 45,2 миллиард долларга баҳоланган.

Chevron (50 фоиз) ва ExxonMobil Kazakhstan Ventures Inc (25 фоиз), «КазМунайГаз» миллий компанияси орқали Қозоғистон (20 фоиз), шунингдек, Россия-Америка СП LUKArco (5 фоиз) «Тенгизшевройл» МЧЖ иштирокчилари ҳисобланади. Компания 1993 йилдан бери фаолият юритади.