Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистондаги президентлик сайловида Тоқаевни қўймасликлари ҳам мумкин эди, аммо...

Қозоғистон Конституцион Кенгаши амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тоқаевга мамлакатда 9 июнда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашишга рухсат берди.

Гап шундаки, Қозоғистон конституциясига кўра мамлакат президентлигига номзодини қўядиган шахслар охирги 15 йил давомида Қозоғистонда доимий яшаган бўлиши шарт.

Тоқаев эса охирги 15 йил ҳисобланганда 2011-2013 йилларда Қозоғистонда доимий яшамаган. У ўша йилларда БМТ бош котибининг ўринбосари ва ташкилотнинг Европа бўлими бошлиғи сифатида ишлаган ва Женевада яшаган.

Шунингдек, "Конституцион Кенгаш Нур Отан партиясидан президентликка номзоди кўрсатилган Тоқаевни Женевада ишлаган йилларида ҳам унинг доимий яшаш жойи Қозоғистонда деб кўрсатилганини инобатга олди ва Тоқаевни президентлик  сайловида қатнашишига рухсат берди" дейилади Конституцион Кенгаш ахборот хизмати тарқатган хабарда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бераяпти.