Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қуллик бекор қилинган кун байрам куни деб эълон қилинди

Қулликнинг тугаши Қўшма Штатларда миллий байрамга айланади: Президент Жо Байден 19 июнни тақвимнинг қизил – байрам куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Расмий равишда Миллий Мустақиллик куни деб номланган байрам Американинг ўн биринчи федерал байрамига айланади.

"Қулликни бекор қилиш тарихини эслаш, Талсадаги погромларни ёдга олиш, бундан сабоқ олишимиз, болаларга ўргатишимиз керак, чунки бу воқеалар бизнинг миллий ўтмишимизнинг бир қисмидир", деди имзолаш маросимида сўзга чиққан вице-президент Камала Харрис.

Қонун лойиҳасини Конгрессга Техас демократ партияси вакили тақдим қилди, у қулликни "Американинг илк гуноҳи" деб атади. Конгресс қонун лойиҳасини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Қуллик бекор қилинган кун аллақачон кўплаб штатларда байрамга қилинмоқда.

Бу йил 19 июнь шанба кунига тўғри келди ва миллий байрам бир кун олдинга кўчирилди.