Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Раҳбарлар мактабда “Мустақиллик дарси”ни ўтишмоқда

Кенг, ёруғ ва шинам синфхоналарда ўқув йилининг дастлабки дарси –“Мустақиллик сабоқлари”ни ўзларининг қадрдон устозларидан эмас, туман ҳокимлиги ва ташкилот, корхона раҳбарлари иштирокида ўтаётган  ўқувчиларнинг қалбидан турли ҳаяжон кечаётган бўлса ажабмас!

Президентимизнинг 23 август куни бўлиб ўтган видеоселектордаги хайрли ташаббусининг натижаси улароқ, бугун барча раҳбарлар ўзлари фаолият кўрсатадиган ҳудудлардаги умумтаьлим мактабларида “Мустақиллик дарси”ни ўтишмоқда.

Эртамиз эгаларининг истиқлол, бугун юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, қурмоқчи бўлаётганимиз ОБОД ВА ФАРОВОН  ВАТАН хусусидаги савол-жавоблари билан ушбу сабоқ онлари болалар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолса ажабмас. Булунғур туман Адлия бўлими мутасаддилари томонидан тумандаги 53-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Мустақиллик сабоқлари” ноанъанавий тарзда ўтди.

Раҳбарларнинг мактабларда болаларга дарс ўтиш жараёнлари давом этмоқда.