Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ринопластика Самарқандда ҳам ўтказиляпти

Шу пайтгача Самарқандда ринопластика, яъни бурун соҳасидаги жароҳатдан кейинги қийшайишни жарроҳлик орқали тўғирлаш давлат шифохоналарида амалга оширилмаган эди. 2021 йилдан бери вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида мазкур жарроҳлик амалиёти бажарилиб, шу пайтга қадар 10 дан зиёд ринопластика ҳамда 30 дан зиёд риноэндохирургия соҳасида жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

- Бир неча марта Туркия ҳамда Украина давлатларига малака ошириш учун бориб келганимдан сўнг марказда ринопластика бўйича жарроҳлик ўтказила бошланди, - дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим мудири Муҳаммад Бекмуродов. – Навбати билан бўлимдаги барча шифокорларга хорижда малака ошириб келиш имкони бўлмоқда. Бунинг натижасида 2023 йилдан бошлаб ўзимизда ҳам кохлеар имплантацияси операциясини йўлга қўйишни режалаштирганмиз.

Айтиш керакки, ринопластика опеацияси учун сарфланадиган маблағ ушбу марказда хусусий клиникалардан кўра 4-5 баравар арзонга тушади. Шунингдек, яқинда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ушбу муолажала бепул амалга оширилиши ҳам режалаштирилган.