Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия Федерациясидаги Ўзбекистон элчихонаси ватандошларни огоҳлантирмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди. Бу ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгилангани яна бир бор эслатилди.

"Дипломатик ваколатхона маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси «Ёлланиш»га кўра хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Элчихона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳлантиради.

Элчихона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақиради", дейилади хабарда.