Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия ва Япония музокаралари электрон почта орқали амалга оширилади

Россия ва Япония ҳукуматлари янги турдаги коронавирус тарқалиш хавфи туфайли 12 март куни бўлиши керак бўлган учрашувни электрон почта орқали амалга ошириш қарорига келди.

Учрашувда япон аҳолиси учун жанубий Курил оролларига визасиз тизимда ташриф буюриш масаласи муҳокама қилиниши лозим эди. Бу ҳақда Киодо ахборот агентилиги хабар берди.

Берилган маълумотга кўра, музокараларни электрон почта орқали амалга ошириш ташаббуси Россия томонидан билдирилган. Учрашув Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб ўтиши керак эди.

Япония томони коронавирус туфайли жанубий Курилга визасиз тизим жорий этилиши амалга оширилмаслигидан хавотирда эканлиги таъкидланган. Шу билан бирга, Россия ва Япония ўртасидаги битим март ойи ўрталарида амалга оширилиши кутилаётганлиги ҳам таъкидланган.