Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда нархлар қимматлашади (ми?)

Экспертлар Россияда иқтисодий инқироз пандемияга қарши курашда нисбатан муваффақиятга эришилган бўлса-да, оддий фуқароларнинг манфаатига зид келадиган янги босқичга ўтади, деб ҳисобламоқда.

Жумладан, жуда кўп соҳаларда нарх-наво кўтарилиши кутиляпти. Ҳозирданоқ авиачипталар, ёқилғи, коммунал хизматлар, турли товарлар нархи ошиб кетди. Мутахассислар буғдой, картошка, сабзавот нархлари ҳам 1,5 фоиз ошиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Бунга инқироз вазиятида коронавирус пандемияси туфайли рублнинг қиймати пасайиб кетиши, маъмурий “ислоҳотлар” орқали маҳсулотларга янги солиқлар, маҳсулотни маркалаш ва сертификатлашга ҳар хил асоссиз талаблар сабаб бўлмоқда, дейди “Мир новостей” (2021 й, 11-сон) газетасидаги мақолада экспертлар.

Т.Шомуродов тайёрлади.