Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилганлиги ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

2019 йил 3 сентябрь куни М.И. Ленинград вилоятининг Всеволожск туманидаги қурилиш майдончасида баландликдан қулаш натижасида вафот этган.

Фожиали воқеа юзасидан Бош консулхона Ленинград вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш масаласи ҳал қилинмоқда.