Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда вафот этганларнинг жасади олиб келинди

Ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг 18 февраль куни Россиянинг Краснодар шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб тушиб вафот этганлиги ҳамда 19 февраль куни Волгоград вилояти Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида яна бир юртдошимиз ҳалок бўлганлиги  ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, ҳалок бўлган юртдошларимизнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ ҳуқуқий-ташкилий масалалар олиб борилаётгани маълум қилинган эди.

Кеча, 26 февраль куни вафот этганларнинг жасади “Краснодар – Тошкент” авиарейси орқали Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Қайд этиш лозимки, Краснодар шаҳрида вафот этган фуқаронинг ихтиёрий тиббий суғуртаси мавжуд бўлган ва мазкур суғурта полисида жасадни ватанга қайтариш ҳам суғурталангани сабабли марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суғурта компанияси томонидан қоплаб берилган.