Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиядаги юртдошларимизга турли оммавий тадбирларда қатнашмаслик тушунтирилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакиллиги ва мамлакатимизнинг Бош консулхонаси ходимлари Ўзбекистон фуқаролари ишлаётган бир қанча ташкилотлар раҳбарияти билан учрашиш мақсадида Челябинск шаҳрига борди.

Шаҳардаги «Август» ташкилоти ҳамда Екатеринбург шаҳридаги фуқароларимиз учрашув ўтказилиб, улардаги мавжуд муаммо ва таклифлар тингланди.

Учрашувда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бошқа йўналишларда амалий ёрдам бериш мақсадида Россия Федерацияси ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси элчихонаси, Бош консулхоналари ва Агентлик вакилликлари фаолият юритаётгани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари меҳнат мигрантларини турар жойи ҳамда иш фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, Екатеринбург шаҳридаги “SAI GON” кафесида ишлаётган 50 нафарга яқин фуқароларимиз билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда фуқароларга оммавий тадбирларда қатнашмаслик, Россия миграция қонунчилиги талаблари асосида иш фаолиятларини юритиш лозимлиги тушунтирилди.