Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича суд бошланди

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар берди.

Судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаларида (пора бериш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.