Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саида Мирзиёева Ирина Винер-Усмоновага алоҳида миннатдорлик билдирди

Кеча, 19 июль куни тарихда илк бор Москвада бадиий гимнастика бўйича биринчи ўсмирлар жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева  ёш спортчи қизларни қутлади.

"Мамлакатимиз терма жамоасини куни кеча Москвада очилган ва тарихда биринчи бор ўтказилаётган юниорлар ўртасидаги бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани билан қутлайман.

Ўзбекистон шарафини 13-15 ёшли қизларимиз - Камила Абдуллаева, Нилуфар Аъзамова, Мадина Ирназарова, Мумтозабону Исҳоқзода, Мадина Юнусова ҳамда Таҳмина Икромова ва Ёсмина Раҳимова ҳимоя қилмоқда.

Етук мураббийлар Татьяна Кун, Валерия Грудняк, Раъно Муҳамедова, Елена Асланова ва Ирина Кудряшева муносиб спортчиларни – бўлажак Олимпия чемпионларини тайёрлаганига ишончим комил ҳамда ушбу мусобақа уларнинг фаолияти ва ҳаётида тарихий бўлишига умид қиламан.

Омад сизга, азиз ҳамюртлар!

Бундай ажойиб тадбирни юқори даражада ташкил этгани учун Ирина Винер-Усмоновага алоҳида миннатдорлик билдираман!

Бу ерда мен кўп карра жаҳон ва Европа чемпионлари, эгизак опа-сингиллар – мафтункор Дина ва Арина Авериналар билан танишдим", - дея пост қолдирган Саида Мирзиёева facebook‘даги саҳифасида.