Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саккиз гўдакни ўлимига сабаб бўлган ҳамшира суд олдида жавоб берди

Буюк Британияда саккиз гўдакни ўлдиришда гумон қилинган ҳамшира устидан суд жараёни бошланди, дея хабар берди Daily Mail. Гап шундаки, Люси Летби Честердаги касалхонанинг янги туғилган чақалоқлар бўлимида бир йил давомида беш ўғил ва уч қизни ўлдиришда айбланмоқда.

Ҳамшира 2019 йилда ҳибсга олинган ва шу вақтдан буён ҳибсда бўлган. Тергов шунингдек, Летбини яна тўққиз гўдакни ўлдиришга уринишда айбламоқда.

Аёл суд мажлисига Петерборо шаҳридаги қамоқхонадан видеоалоқа орқали уланди. Летбининг суд жараёни тахминий равишда 2022 йил 11 январга белгиланган. Иш 17 май куни қўшимча суд мажлисида такрор кўриб чиқилади.

Ҳамшира иши бўйича тергов 2017 йилда касалхонада болалар ўлими сони кўпайиши тўғрисида шикоятдан сўнг бошланди. 2015 йил мартидан 2016 йил июлига қадар «Графиня Честер» клиникасида болалар ўлими кескин равишда 10 фоизга ошди. Шифокорлар эрта туғилган болалар орасида юрак ва ўпка етишмовчилигидан тез-тез ўлим ҳолати рўй бераётгани, уларни жонлантиришнинг иложи бўлмаётганига эътибор қаратишди, дея хабар беради Daily Mail.