Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига ўқишга киритишни ваъда қилиб, 5000 АҚШ доллари олган шахс қўлга олинган

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, жияни С.ни ўқишга кириши учун ҳужжат топшириш тартиби билан танишиб юрган вақтида, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Сиртқи бўлим бошлиғи билан танишиб қолганлигини, ушбу шахс унинг ишончига кириб, жиянини дизайн факултетига ўқишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилганлигини маълум қилган. Бу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 01 июль куни вилоят ИИБ ЖҚБ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, Х.В. ариза муаллифидан талаб қилган 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.