Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд давлат университети 2022 йил учун докторантурага қабул эълон қилади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 304-сонли Қарорига мувофиқ, Самарқанд давлат университети 2022 йил учун таянч докторантура (PhD), докторантура (DSс) бўйича қуйидаги ихтисосликларга танлов эълон қилади:

Т/р

Ихтисослик шифри ва номи

 
 

1.       

01.01.01 - Математик анализ

 

2.       

01.01.02 - Дифференциал тенгламалар ва математик физика

 

3.       

01.01.06 - Алгебра

 

4.       

01.02.01 - Назарий механика

 

5.       

01.02.03 - Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси

 

6.       

01.02.04 - Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси

 

7.       

01.02.05 - Суюқлик ва газ механикаси

 

8.       

01.03.01 - Астрономия

 

9.       

01.04.02 - Назарий физика

 

10.   

01.04.05 - Оптика

 

11.   

01.04.07 - Конденсирланган ҳолат физикаси

 

12.   

01.04.08 - Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника

 

13.   

01.04.09 - Магнит ҳодисалари физикаси

 

14.   

01.04.11 - Лазер физикаси

 

15.   

02.00.01 - Ноорганик кимё

 

16.   

02.00.02 - Аналитик кимё

 

17.   

02.00.03 - Органик кимё

 

18.   

02.00.04 - Физик кимё

 

19.   

02.00.06 - Юқори молекуляр бирикмалар кимёси

 

20.   

02.00.12 - Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология

 

21.   

03.00.05 - Ботаника

 

22.   

03.00.06 - Зоология

 

23.   

03.00.07 - Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси

 

24.   

03.00.08 - Одам ва ҳайвонлар физиологияси

 

25.   

03.00.10 - Экология

 

26.   

03.00.12 - Биотехнология

 

27.   

03.00.13 - Тупроқшунослик

 

28.   

05.01.02 - Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш

 

29.   

05.01.07 - Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи

 

30.   

06.01.01 - Умумий деҳқончилик. Пахтачилик

 

31.   

06.01.03 - Агротупроқшунослик ва агрофизика

 

32.   

06.01.04 - Агрокимё

 

33.   

06.01.06 - Сабзавотчилик

 

34.   

06.01.07 - Мевачилик ва узумчилик

 

35.   

06.01.08 - Ўсимликшунослик

 

36.   

06.01.09 - Ўсимликларни ҳимоя қилиш

 

37.   

07.00.01 - Ўзбекистон тарихи

 

38.   

07.00.03 - Жахон тарихи

 

39.   

07.00.06 - Археология

 

40.   

07.00.08 - Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари

 

41.   

08.00.01 - Иқтисодиёт назарияси

 

42.   

08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти

 

43.   

08.00.10 - Демография. Меҳнат иқтисодиёти

 

44.   

09.00.01 - Онтология, гноселогия ва мантиқ

 

45.   

09.00.02 - Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси

 

46.   

09.00.03 - Фалсафа тарихи

 

47.   

09.00.04 - Ижтимоий фалсафа

 

48.   

10.00.01 - Ўзбек тили

 

49.   

10.00.02 - Ўзбек адабиёти

 

50.   

10.00.05 - Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти

 

51.   

10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик

 

52.   

11.00.01 - Табиий география

 

53.   

11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий георафия

 

54.   

11.00.03 - Қуруқлик гидрогеологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё

 

55.   

11.00.05 - Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш

 

56.   

13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.

 

57.   

13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича)

 

58.   

13.00.04 - Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси

 

59.   

19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология

 

60.   

22.00.02 - Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи

 

Ҳужжатлар 2021 йил 15 октябргача қабул қилинади.

 Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни (pdf шаклида) тайёрлаб Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда юборади ҳамда СамДУ илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлимига тақдим этадилар:

  1. Ариза.
  2. Қисқача биографик маълумот (объективка - намуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча ва русча шаклда);
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахасислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси;
  5. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);
  6. Паспорт нусхаси;
  7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса).

Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни (pdf шаклида) тайёрлаб Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда юборади ҳамда СамДУ илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлимига тақдим этадилар:

  1. Ариза.
  2. Қисқача биографик маълумот (объективка, намуна бўйича 3.5 шакл, ўзбекча ва русча шаклда);
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  4. Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
  5. Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг батафсил лойиҳаси;
  6. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари (камида 3 та мақола ва 2 та тезис);
  7. Паспорт нусхаси;
  8. Илмий ютуқлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси).

 

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади.

Таянч докторантурага ўқиш учун талабгорлар мутахассислик  ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар.

 Батафсил маълумотлар  www.samdu.uz  сайтида мавжуд.

Манзил: Самарқанд шаҳри Университет хиёбони, 15. Самақанд давлат университети илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.

Мурожаат учун телефон: +99866-240-38-47.