Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд Гюмри шаҳри билан биродарлашадими?

Яқинда Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Облоқулов номига Арманистон Республикаси Гюмри шаҳри мэри Самвел Баласаняндан расмий хат келди.

Хатда Гюмри шаҳри мэри икки шаҳар ўртасида дўстлик ва биродарлик ришталарини ўрнатиш таклифини билдирган.

Гюмри шаҳри Арманистон республикасида пойтахт — Еревандан кейинги муҳим аҳамиятга эга бўлган иқтисодий, маданий ва маърифий марказ ҳисобланади. Қадимий Арманистон ва арман халқининг тамал тоши ҳам шу масканда қўйилган. Қадимийлик ва замонавийликни ўзида мужассам этган ушбу шаҳар Самарқанд каби ўз ўрнига эга бўлган маскандир.

Гюмри шаҳри мэрининг ушбу расмий таклиф, мурожаати Самарқанд шаҳар раҳбарияти томонидан ижобий баҳоланди. Умид қиламизки, келгусида Гюмри Самарқанднинг биродарлашган шаҳарлари сафидан ўрин олади.

Ҳозирга қадар Самарқанд шаҳри Юрмала (Латвия Республикаси), Ченжу (Корея Республикаси), Флоренция (Италия), Рио-де-Жанейро (Бразилия), Лаҳор (Покистон), Львов (Украина), Льеж (Бельгия), Пловдив (Болгария), Банда-Ачех (Индонезия), Лион (Франция), Бремен (Германия), Самара ва Красноярск (Россия Федератив Республикаси) сингари шаҳарлар билан биродарлашган.

Қувондиқ ХАЛИЛОВ.