Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд ҳамда Нара шаҳри ҳокимлари қандай келишувга эришмоқчи?

Жорий йилнинг 26-27 август кунлари Япониянинг Нара шаҳри мэри (ҳокими) Мотонобу Накагава бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд шаҳрига келиши кутиляпти. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Меҳмонларнинг икки кунлик ташрифи давомида тарихий меросларни ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича шаҳарлар ўртасида  келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш режалаштирилган. Шунингдек, туризм, маданият соҳаси ҳамда олий таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари фаолияти бўйича ҳам меморандум (икки тилда) имзолаш кўзда тутилган.

Делегация аъзолари иштирокида Самарқанд шаҳридаги таълим муассасаларида тадбирлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, улар "Шарқ тароналари" XII халқаро мусиқа фестивалида ҳам қатнашади.