Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 500 ўринли ўқув биноси қурилади

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2020-2021 ўқув йилидан ўқув жараёни икки сменада ташкил этилганлиги ҳамда ўқув биноларига бўлган эҳтиёжнинг юқорилиги сабабли Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси 9-уй манзилида жойлашган институт ҳудудида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 500 ўринли ўқув биноси қурилади.

Шунингдек, институтнинг талабалар контингенти кескин ошганлигини инобатга олиб, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг Самарқанд шаҳар Шоҳруҳ Мирзо кўчаси, 47-А уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига берилади. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилоятига қилган ташрифидаги йиғилиш баёнида қайд этилди.