Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказида «права» алмаштириш хизмати ишга тушди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини чоп этиш ускунасида аниқланган носозликни бартараф этилиши туфайли Самарқанд шаҳар ДХМда эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Самарқанд шаҳрида мазкур хизматга талаб юқорилиги ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказида ушбу хизмат қайта ишга туширилди.

Ургут туман давлат хизматлари марказидаги чоп этиш ускунаси вақтинча Самарқанд шаҳрига олиб келиниб, ўрнатилгани боис, мазкур туманда жойлашган марказда ушбу хизмат вақтинча кўрсатилмайди.

Фуқаролар, шунингдек, ИИБ бўлимларидан ҳам мазкур хизматдан фойдаланишлари  мумкин.