Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳар ДХМда “Права”ни алмаштириш қайта йўлга қўйилмоқда

2021 йилнинг 27 сентябридан Давлат хизматлари марказида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати йўлга қўйилган эди.

Жорий йил 19 мартдан эса давлат хизматлари марказлари орқали мазкур хизматни кўрсатиш вақтинча тўхтатилган эди. Эртадан ушбу хизмат ишга тушмоқда. Бу ҳақда вилоят адлия бошқармаси маълум қилмоқда.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришда қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

❗️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

● 2010–2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

● 2013–2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Вилоят ИИБ ЙҲХБ ва унинг Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳудудий бўлимларида ҳам янгисига алмаштириб берилмоқда.