Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳар ҳокимига халқни оқилона бошқаришга оид 10 та қоида битилган диаграмма тақдим этилди

Корея Республикасининг Андонг шаҳри мэри Квон Ёнг-се Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқуловга 68 ёшли И Ҳван қирол Сеонжо учун ёзиб берган “Seonghaksipdo” (донишмандликни ўрганишга оид ўнта диаграмма) нусхасини топширди.

Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга қараганда, И Ҳван Сеонжога топширган мазкур “Seonghaksipdo”да мамлакатда адолат ўрнатиш ва халқни оқилона бошқаришга оид қирол билиши керак бўлган 10 та қоида битилган.