Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳри оқава сув тармоқлари Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан таъмирланмоқда

Айни кунларда Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасида жойлашган сувларни тозалаш иншоотига етказиб берувчи “СП-3” марказий насос станцияси Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланмоқда.

“СП-3” станциясида бугун замонавий русумдаги сувни кўтариб берувчи  насослар ўрнатилмоқда. Бунинг натижасида шаҳар оқава сув тизимидаги ишларнинг сифати янада ошади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида сувни кўтариб беришга мўлжалланган ана шундай 5 та насос станцияси мавжуд бўлиб, улар оқава сувларни бир жойда тўплаб, қайта ишлайди ва марказий оқава тармоғига етказади.

Самарқанд вилояти "Сувоқава" ДУК ахборот хизмати.